Бугун “Севинч” Жиззахда, жорий чемпионатнинг 11-тур доирасида “Сўғдиёна W” жамоаси билан куч синашди.

Бугунги учрашувда жамоамизга бир қатор етакчи ўйинчиларимиз ёрдам бера олишмади. Бу албатта ўйин сифатига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Ушбу ўйинчиларимиз ўрнини эса ўйин амалиёти камроқ ўйинчиларимиз тўлдиришди. Бу улар учун ҳақиқий синов бўлди. Чунки, майдон эгалари ҳам бу йилги чемпионатимизда юқори ўрин учун курашаётган жамоа ҳисобланар эди.

Учрашувни ҳар иккала жамоа эҳтиёткорлик билан бошлашди. Вақт ўтган сайин майдонда ўйин кескин курашларга айланиб кетди. Майдоннинг ҳар бир нуқтасида тўп учун қаттиқ кураш бўлди. Натижада 31-дақиқада ўйинчимиз – Феруза Бобохўжаева 2-сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди. Бу албатта жамоамизни жуда қийин аҳволга солиб қўйди.

Аммо майдонда бир киши кам бўлиб қолган жамоамиз асло бўш келмади, яъни улар астойдил кураш олиб боришди. Ҳатто, майдон эгаларига қараганда кўпроқ вазиятлар ҳам ярата олишди. Лекин, бу имкониятлар кўкка совурилди. Дарвозани ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади.

Майдон эгалари ҳам ҳисобни очиш учун қулай вазиятларга эга бўлишди. Аммо улар ҳам бу имкониятлардан фойдалана олишмади. Уларда аксарият вазиятларда совуққонлик етишмади. Бугун ҳар иккала жамоа футболчиларида ҳам ғалаба бўлган иштиёқ юқорилиги сабаб, ҳаяжон ҳам кўп бўлди. Бу албатта аниқликка халақит ҳам қилди.

Шундай қилиб, тенг курашлар остида ўтган ўйин нурсиз дуранг билан якун топди. “Севинч” Жиззахда икки очко йўқотди. Аммо Ғарб минтақасида ҳамон етакчи бўлиб турибди.

Жамоамиз энди яна навбатдаги икки учрашувни сафарда ўтказади. 18 июн куни Навоийда “Қизилқум Guli” билан куч синашса, 21 июн куни Бухорода “Бухоро W” жамоаси меҳмони бўлади.

 

 

Аёллар Суперлигаси, 11-тур

“СЎҒДИЁНА W” – “СЕВИНЧ”  0:0. 75 томошабин

Жиззах ш., клуб қароргоҳи майдони. 17:30да

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Қанот ҳакамлари: Ҳуснора Эркинова, Розиябону Юсупова

Захира ҳаками: Шоҳруҳ Қаюмов

Назоратчи: Артём Арутюнов

Комиссар: Алишер Файзиев.

 

“Сўғдиёна W”: 1.Моҳинур Ҳусенова, 4.Насиба Ҳожиева, 5.Камола Рискиева (с), 8.Азиза Норова (19.Лиана Норбекова, 78), 9.Сетора Такабоева, 11.Екатерина Сальникова, 21.Холида Дадабоева, 23.Диёра Ҳабибуллаева, 25.Эъзоза Шарипова, 77.Азиза Норбекова (10.Моҳигул Икромова, 66), 99.Нафиса Набиқулова.

Захира: 22.Нозима Ҳасанова, 12.Маматкаримова Зарина, 17.Сабина Аманова, 18.Паризод Эшқулова, 27.Динара Пайзиқулова.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова (с), 8.Лайло Шодиева, 10.Рушания Сафина, 14.Гулзода Амирова (27.Шодия Тошева, 85), 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева, 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 12.Ангелина Полюшкевич, 3.Уғилой Қучқарова, 9.Мафтуна Шойимова, 11.Дилрабо Асадова.

 

Огоҳлантириш: Диёрахон Ҳабибуллаева (45)  – Феруза Бобохўжаева (22)

 

Четлатиш: Феруза Бобохўжаева (31, 2СК).

 

11-турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат

ҒАРБ МИНТАҚАСИ

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ1413108328140
2СЎҒ-W14112170106035
3АГМК W14100444143030
4ҚЗҚ-G147162147-2622
5ШЎРТ-L146263225220
6БУХ-W1440101054-4412
7DIN1411121260-484
8SURX140113566-611

 

ШАРҚ МИНТАҚАСИ

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1БУН-W12120066125436
2МЕТ-W1291243113228
3ПАХ-W125431920-119
4ЛОК-W124441922-316
5НАВ-W122281940-248
6АНД12147629-207
7НФТ-W121110543-384