“Севинч” бугун жорий чемпионатнинг 10-тур доирасидаги учрашувни сафарда Олмалиқнинг “АГМК W” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашув жамоамиз фаоллиги билан бошланган бўлсада, ҳисоб майдон эгалари томонидан очилди.

13-дақиқада ташкил этилган қарши ҳужумда, ҳимоячимиз оддий ҳолатда тўп билан ўйнашда хатога йўл қўйди. Натижада тажрибали ҳужумчи Камила Зарипова дарвозабонимиз Лайло Тилововани доғда қолдирди – 1:0.

Шундай ҳам майдонда устунлик қилаётган жамоамиз бу кутилмаган голдан кейин яна ҳужумларга зўр берди. 27-дақиқада тажрибали ярим ҳимоячимиз Рушания Сафина, Алина Демяненко қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди ва орадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

38-дақиқага келиб, Лайло Шодиеванинг киритган голи эвазига жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди – 1:2.

Шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим кескин курашларга бой бўлди. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириб, ўз майдонида очкога эга бўлиш пайида бўлган бўлса, жамоамиз ҳисобни яна ошириб, ғалабани мустаҳкамлаш учун кураш олиб борди. 79-дақиқада бари-бир тажриба ўз сўзини айтди ва Малика Бурхонова жамоамизнинг ўйиндаги 3-голини киритишга муваффақ бўлди. Бу ҳисоб ўйин тугаши ҳақидаги ҳакамнинг ҳуштаги чалингунга қадар ўзгармасдан қолди.

Шундай қилиб, “Севинч” 10-тур учрашувида ҳам ғалаба қозониб, ғалабалар сонини 10тага етказиб олди. Очколар сони эса 30тага етди.

Жамоамиз навбатдаги 11-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. 11 июн куни Жиззахда “Сўғдиёна W” жамоасига қарши марказий учрашув бўлади.

 

 

Аёллар Суперлигаси, 10-тур

“АГМК W” – “СЕВИНЧ” 1:3 (1:2). 58 томошабин

08.11.2019. “Металлург” СМ. 17:30да

 

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Шоҳнур Юлдашев, Кристина Середа

Захира ҳаками: Абдуллаҳожа Саидов

Назоратчи: Вилоят Нажафалиев

Комиссар: Юлия Панина

 

Голлар: Камила Зарипова, 13’-1:0Рушания Сафина, 27’-1:1,  Лайло Шодиева, 38’-1:2,  Малика Бурхонова, 79’-1:3

 

“АГМК W”: 1.Алина Демяненко, 5.Динора Турғунова (77.Уғилой Холбоева, 67), 6.Арина Смирнова (17.Мардона Алматова, 83), 7.Муниса Ғиёсова (22.Озода Хожиева, 90+4), 8.Мадина Юсупова, 9.Камила Зарипова (с), 10.Айнур Даулбаева,  19.Гулчирой Иброҳимова, 20.Уғилой Илашева, 29.Дарина Федосенко (11.Нодира Йўлдошева, 85), 71.Зиёдахон Туланбоева.

Захира: 16.Нилуфар Қурбоналиева, 4.Зархумор Неъматова, 27.Беҳруза Абдурасулова,.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тиловова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 11.Дилрабо Асадова, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова (7.Олия Ахмедова, 60).

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 12.Ангелина Полюшкевич, 6.Феруза Бобохўжаева, 14.Гулзода Амирова, 27.Шодия Тошева.

 

Огоҳлантириш: Йўқ – Мафтуна Панжиева (8), Мафтуна Шойимова (62).

 

10-турдан сўнг  турнир жадвалидаги ҳолат.

ҒАРБ

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1СЕВ1413108328140
2СЎҒ-W14112170106035
3АГМК W14100444143030
4ҚЗҚ-G147162147-2622
5ШЎРТ-L146263225220
6БУХ-W1440101054-4412
7DIN1411121260-484
8SURX140113566-611

 

ШАРҚ

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1БУН-W12120066125436
2МЕТ-W1291243113228
3ПАХ-W125431920-119
4ЛОК-W124441922-316
5НАВ-W122281940-248
6АНД12147629-207
7НФТ-W121110543-384