Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси ҳамда ўтган йилги мавсумда “Энг яхши футболчи” номинацияси ғолиби, Нилуфар Қудратова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Нилуфар Қудратова тўпурар ҳужумчи сифатида, жамоамиз ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. “Севинч” клубимизнинг тайёрлов гуруҳидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат жамоамиз шарафини, балки терма жамоамиз сафида ҳам, юртимиз шаънини ҳимоя қилиб келмоқда.

Нилуфар Қудратованининг туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийларимиз ҳамда футболчиларимиз номидан, қолаверса барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ ва бахт саодат тилаймиз. Футболчилик фаолиятида ҳамда шахсий ҳаётида улкан муваффақиятлар тилаймиз. Барча орзу истаклари руёбга чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси