Ўзингизга маълум, кеча «Севинч» жамоамиз Термизда «Сурхон W» жамоаси билан куч синашди ва рақибига нисбатан катта тажрибага эга бўлган жамоамиз 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Агар кейинги йиллар ўтган чемпионатлар тарихига назар ташласак, «Севинч» ўтган икки мавсумда чемпионатни дастлабки турида ғалаба қозона олмаганлигига гувоҳ бўламиз.

2017 йилги чемпионатни дастлабки турида Ғузорнинг «Шўртан Lady» жамоасига кичик (1:0) ҳисобида ютқазиб қўйган. Ўтган, 2018 йилги чемпионатнинг 1-турида эса, ўз майдонида «Металлург W» жамоаси билан дуранг (0-0) қайд этган. Бу йил эса кўриб турганингиздек, дастлабки турда ғалаба қозонилди.

Шуниси қизиқарлики, «Севинч» мавсумни ғалаба билан бошлаб, аксарият чемпионатларда чемпионликни қўлга киритган. Бундай омад бу йил ҳам жамоамизга насиб этишига тилак билдиб қоламиз.