Кеча Термизда чемпионат 1-тур учрашувини ўтказган жамоамиз футболчиларига бир ҳафталик таътил эълон қилинди.

Футболчиларимиз бир ҳафтадан сўнг Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилади. Шу кундан бошлаб навбатдаги турга тайёргарлик бошланади.  Жамоамиз чемпионат 2-тур учрашувини ўз майдонида 4 май куни, “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 26-30 апрель кунлари Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши туфайли мамлакатимиз чемпионатида танаффус юзага келди.

Албатта бу танаффусдан чемпионатда иштирок этаётган жамоалар унумли фойдаланишади.