Бугун жамоамиз аёллар ўртасидаги XXV Ўзбекистон чемпионатининг илк учрашувини сафарда, бу йилги юқори лига дебютанти “Сурхон W” жамоасига қарши ўтказди.

Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтган учрашув олдидан, янги футбол мавсумини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Албатта жамоамиз бугунги рақибига нисбатан тажриба жиҳатидан анча устун эди. Бу ўйин бошлангандан яққол кўзга ташланди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан жамоамиз ҳужумларга зўр берди. Натижада 16-дақиқада тажрибали ярим ҳимоячимиз Малика Бурхонова учрашувдаги ва жамоамизнинг мавсумдаги илк голини киритишга эришди – 0:1.

Кетма-кет ташкил этилган ҳужумларнинг натижасида, яъни 32-дақиқада Мафтуна Шойимова ҳисобни 0:2 кўринишига ўзгартирди.

“Сурхон W”  жамоаси бор кучи билан ҳимояланди. Аммо тўпга эгалик қилгандан улар ҳам ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим ҳам худди шу темпда давом этди. 62 ва 64-дақиқаларда Рушания Сафина ва Малика Бурхоновалар яна биттадан тўп киритишиб, ҳисобни 0:4га ўзгартиришди.

Ва ниҳоят 85-дақиқада гол уриш навбати ҳужумчимизга ҳам “етиб келди”. Ўтган йилги мавсумда чемпионат тўпурари бўлган Нилуфар Қудратова ҳам бу йилги мавсумдаги дастлабки голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Шундай қилиб, жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган учрашув 0:5 ҳисобида якунланди.

“Севинч” бу йилги  чемпионатни ғалаба билан бошлади. Ўтган икки мавсумда бундай муваффақиятга эришилмаган эди.

Жамоамиз энди 2-тур учрашувини ўз майдонида, 4 май куни “Бухоро W” жамоасига қарши ўтказади.  Бу учрашувда ҳам жамоамизга ғалаба тилаб қоламиз.

 

XXV Ўзбекистон чемпионати. 1-тур

“СУРХОН W” – “СЕВИНЧ” 0:5 (0:2). 250 томошабин

15.04.2019. Термиз ш., “Сурхон” СМ. 15:00да

 

Бош ҳакам: Зокиржон Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев, Руслан Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Рустам Чориев

 

Назоратчи: Сардор Нажафалиев.

Комиссар: Ойбек Юнусов

 

Голлар: Малика Бурханова, 16’-0:1, 64’-0:4, Мафтуна Шойимова, 32’-0:2, Рушания Сафина, 62’-0:3, Нилуфар Қудратова, 85’-0:5

 

“Сурхон W”: 1.Мунисахон Тўрақулова, 4.Дилдора Намозова (3.Гўзал Худойбердиева, 84), 6.Нилуфар Муродова, 7.Алися Захоренко (9.Мохира Рахимова, 69), 8.Моҳинур Бахтиёрова (с), 10.Дилафруз Тошпўлатова (17.Шахноза Шодмонова, 89), 11.Муқаддас Абдурахмонова (2.Гўзал Омонова, 80), 13.Мунира Аллаёрова, 16.Шохида Жумаева, 18.Назокат Амантурдиева (20. Муниса Аъзамова, 46).

Захира: 14.Фарида Бўриева.

 

“Севинч”: 16.Мафтуна Жонимқулова, 3.Уғилой Қучқарова (6.Феруза Бобохўжаева, 66), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина (14.Гулзода Амирова, 63), 13.Дурдона Алиева, 17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева (7.Олия Ахмедова, 77), 25.Уғилой Сайдуллаева, 27.Шодия Тошева (11.Дилрабо Асадова, 64), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 1.Лайло Тиловова.