“Севинч”  Тошкентдаги “Жар”стадионида, V Ўзбекистон Суперкубок баҳсини “Бунёдкор W” жамоасига қарши ўтказди. Бу билан жамоамиз ўз тарихида ана шундай учрашувда тўртинчи марта иштирок этди. Ўзингизга маълум, “Севинч” икки марта Суперкубокда зафар қучган.

Энди учрашувга тўхталадиган бўлсак, албатта жамоамиз таркибида жиддий ўзгаришлар бўлди. Аммо ушбу ўйинга қадар жамоамиз бутун жамоа бўлиб, ушбу ўйинга астойдил тайёргарлик кўра олмади. Бунга сабаб, жамоамизнинг аксарият футболчилари, ўйинга икки кун қолгунга қадар мамлакатимиз олимпия терма жамоаси ихтиёрида бўлди. Лекин бунга қарамасдан футболчиларимиз бир-бирларини тушунишга, яъни имкон қадар аниқ ҳаракат қилишга уринишди. Умуман олганда “Севинч”  мазмунли ўйин кўрсатди ва рақибига нисбатан майдонда анча устунлик ҳам қилди. Ўйиннинг 63-дақиқасида жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олиш учун жуда қулай имкон пайдо бўлди. Бунда учрашувни бошқараётган ҳакам футболчиларимизга 11 метрлик жаримани амалга оширишни кўрсатди. Афсуски, бу жаримани Мафтуна Панжиева голга айлантира олмади. Унинг тепган тўпини “Бунёдкор W” посбони қийинчиликсиз эгаллаб олди. Тўп тўғри унинг қўлига бориб тушган эди. Бундан ташқари ҳам жамоамизда гол уриш учун кўплаб вазиятлар бўлди. Афсуски, футболда маҳоратдан ташқари омад ҳам керак бўлади. Бу кун омад жамоамиздан юз ўгирган эди.

“Бунёдкор W” жамоаси эса, 79-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Маҳлиё Сарикова дарвозабонимиз билан яккама-якка ҳолда қолиб кетди ва гол киритишга муваффақ бўлди. Бундан кейин ҳам жамоамизда нафақат ҳисобни тенглаштириш, балки олдинга ўтиб олиш учун яна имкониятлар бўлди. Яна ўша аҳвол, омад етишмади.

Суперкубок учрашуви ана шу ҳисобда якунига етди. Жамоамизнинг Суперкубокдаги тўртинчи уриниши омадсиз бўлди.

Энди жамоамиз бор эътиборини чемпионат баҳсларига қаратади. 15 апрел душанба куни “Севинч” Термизда “Сурхон W” жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу учрашувда жамоамизга зафар ёр бўлишига тилак билдириб қоламиз.

 

Аёллар футболи. Ўзбекистон Суперкубоги-2019

“СЕВИНЧ” – “БУНЁДКОР W” 0:1 (0:0). 2178 томошабин

12.04.2019. “ЖАР” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова

Қанот ҳакамлари: Зилола Раҳматова, Кристина Середа

Захира ҳаками: Ҳасан Набиев

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Алишер Файзиев.

 

Гол:  Маҳлиё Сарикова, 79’-0-1

 

Амалга оширилмаган пенальти: Мафтуна Панжиева (63).

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 3.Уғилой Қучқарова, 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Рушания Сафина, 11.Дилрабо Асадова, (6.Феруза Бобохўжаева, 53), 15.Шахноза  Қурбонова (13.Дурдона Алиева, 80), 17.Танзиля Зарбиева (с), 23.Мафтуна Панжиева (14.Гулзода Амирова, 72), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова, 25.Уғилой Сайдуллаева, 27.Шодия Тошева.

 

“Бунёдкор W”: 23.Зарина Саидова, 3.Зумратжон Назарова, 7.Людмила Карачик, 9.Дилноза Бектемирова, 10.Саида Галимова, 14.Марина Косникова (91.Тожинисахон Рашидова, 40), 15.Умида Зоирова, 17.Феруза Турдибоева (19.Мария Моисеева, 88), 22.Солиҳа Ҳусниддинова, 77.Луиза Садирова, 94.Маҳлиё Сарикова.

Захира: 1.Ольга Кахарова, 12.Зиёда Ирисбоева, 11.Нозимахон Эргашева, 20.Насиба Турсунова, 13.Полина Миханька.

 

Огоҳлантириш: Мафтуна Панжиева (66), Гулзода Амирова (77), Рушания Сафина (83).