Ўзингизга маълум, 12 апрел  мамлакатимиз аёллар футболида муҳим кун.

Шу куни аёллар футболи тарихида бешинчи марта Суперкубок баҳси ўтказилади.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги тарихига назар ташлаймиз. Аёллар Суперкубоги илк марта 2015 йили ўтказилган. Унда учрашувлар икки марта, уй ва сафар учрашвларидан иборат бўлган. Аёллар футболи тарихида “Севинч” илк марта Суперкубок соҳиби бўлган. 2016 йилдан эса Суперкубок учрашуви битта қилиб, белгилаб қўйилди. Ҳозирча Суперкубокни мамлакатимиз аёллар футболида икки жамоа, икки мартадан қўлга киритган. Булар “Севинч” (2015, 2017 й.) ҳамда “Металлург W” (2016, 2018 й.) жамоаларидир.

Қуйида аёллар ўртасидаги ўтказилган Суперкубок баҳсларининг  натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

I Ўзбекистон Суперкубоги. Дастлабки учрашув

“Металлург W” (Бекобод) – “Севинч” (Қарши) 0:3

16.04.2015. Бекобод шаҳри. “Металлург” стадиони.

Голлар: Саида Хандамова, 23-0:1, Камола Рискиева, 61-0:2, Мария Моисеева, 70-0:3.

Суратда: Ўзбекистон Суперкубоги тарихидаги биринчи гол нишонланмоқда

I Ўзбекистон Суперкубоги. Жавоб учрашуви

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 1:1

23.04.2019. Қарши ш., “Геолог” стадиони.

Голлар: Зебо Жўраева 20′ – 1:0 – Мохигул Икромова 22′  – 1:1

 

 Суратда: Зебо Жўраева Қаршида бўлган жавоб учрашувдаги илк гол муаллифи бўлган эди

Суратда: Аёллар футболидаги илк марта ўтказилган Ўзбекистон Суперкубоги соҳиблари 

Суратда: Зебо Жўраева, Биринчи Ўзбекистон Суперкубогини млк марта боши ўзра кўтарган футболчи

II Ўзбекистон Суперкубоги

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) – 0:1 (0:0).

26.04.2016 йил. Тошкент. “ЖАР” стадиони.

Гол: Дилдора Нозимова, 50′.

 

 

III Ўзбекистон Суперкубоги

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)

17.04.2017. “ЖАР” стадиони.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, Шахноза Қурбанова, 60′-3:1,  Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 69′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1.

Суратда: 2017 йилги бўлиб ўтган III Ўзбекистон Суперкубогида дастлаб майдонга тушган жамоамиз таркиби

Суратда: «Севинч» жамоасининг 2017 йилги мавсумдаги сардори – Камола Рискиевага Суперкубок топширилмоқда

Суратда: «Севинч» ўз тарихида иккинчи марта Суперкубокни қўлга киритган ҳаяжонли дамлар 

IV Ўзбекистон Суперкубоги

“Бунёдкор W” (Тошкент) – “Металлург W” (Бекобод) 1:2 (1:1)

28.03.2018. “ЖАР” стадиони.

Голлар: Людмила Карачик (41) – Луиза Садирова (33-ўз дарв.), Нозимахон Эргашева (70).

 

Гувоҳи бўлганингиздек, собиқ футболчимиз Саида Хандамова аёллар футболидаги Суперкубок баҳсларидаги 1-гол муалллифи ҳисобланади.  Нозима Эргашева эса сўнгги гол муаллифи бўлган.

Бўлиб ўтган баҳсларда энг кўп ФИФА рефериси Эдита Миробидова бошқарган. Илк баҳсни эса, ФИФА рефериси Анна Сидорова бошқарган.

Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси ўз тарихида иккинчи марта Суперкубок учун баҳс юритади. “Севинч” эса бундай беллашувда ўз бахтини тўртинчи марта синаб кўради. Футболчиларимиздан Мафтуна Шойимова ва Нилуфар Қудратовалар жамоамиз иштирокидаги бўлиб ўтган барча Суперкубок баҳсларида ишитрок этишган футболчилар саналишади.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳозирча Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этаётган жамоалар сони учтани ташкил этади. Булар “Севинч”, “Металлург W” ва “Бунёдкор W” жамоаларидир.

Барча футбол ишқибозларини, 12 апрел жума куни “ЖАР” стадионида бўладиган Ўзбекистон Суперкубок учрашувига таклиф этиб қоламиз. Сиз, “Севинч” ва “Бунёдкор W” жамоалари ўртасидаги ўйинда, эркаклар футболида учрамайдиган қизиқарли воқеалар гувоҳига айланишингиз мумкин. Ўтказиб юборманг!

 

«СЕВИНЧ» ПФК матбуот хизмати