“Севинч” жамоамиз бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрига етиб келди ва Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактабига жойлашди.

Мамлакатимиз олимпия терма жамоасига жалб этилган футболчиларимиз ҳам сафимизга қўшилишди. Мураббийларимиз бугуннинг ўзида машғулот ўтказишди. Машғулотда барча футболчиларимиз иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” 12 апрел жума куни бўладиган V Ўзбекистон Суперкубогида “Бунёдкор W” жамоаси билан баҳс юритади. Мазкур баҳс “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00да бошланади.

Тайёргарлик машғулотлари эртага ҳам давом эттирилади.

Қуйида бугунги машғулотлардан айрим суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.