Аёллар футболи бўйича янги мавсум старт олишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.

Биласиз, ўтган мавсум якунларига кўра “Бунёдкор-W” жамоаси якунда 75 очко жамғариб, ўз тарихида илк марта Ўзбекистон чемпионига айланган эди. “Севинч” жамоаси футболчи қизлари эса мамлакат Кубогига эга чиқишганди.

2019 йилги мавсум аввалида эса ушбу икки клуб мамлакат Суперкубоги учун баҳс олиб боришади. Ўзбекистон Суперкубоги-2019 учрашуви 12 апрель куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур учрашувни юқори савияда ташкиллаштириш мақсадида бир қатор ташаббусларни амалга оширмоқда. Жумладан, ўйин олдидан элимиз суйган санъаткорлар иштирокида шоу концерт дастурлари бўлиб ўтади. Шунингдек, илк марта аёллар футболи бўйича Суперкубок баҳси бош ҳомийга эга бўлади.

Ёдингизда бўлса, эркаклар жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйинига ҳам Туркиянинг KOC  Elektrik  компанияси бош ҳомий бўлган эди. Мазкур компания вакиллари икки томон ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликдан мамнун эканини билдирган ҳолда аёллар жамоалари ўртасидаги Суперкубок баҳсига ҳам ҳомийлик қиладиган бўлди.

Ўзбекистон Суперкубоги-2019

 “СЕВИНЧ” – “БУНЁДКОР”

Жар стадиони.  16:00 / 12 апрель.

 

pfl.uz