Бугун «Севинч» жамоасининг тажрибали дарвозабони Лайло Тилавованинг таваллуд айёми куни. Лайлохон нафақат «Севинч» жамоасини балки мамлакатимиз аёллар терма жамоаси сафида юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилмоқда.

Лайло Тилавовани бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан муборакбод этамиз. Футболчимизга соғлик саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Нимаики орзу нияти бўлса, ҳаммасига эришишига тилакдошмиз.

Футболчилик фаолиятида каттадан-катта зафарлар насиб қилсин, деймиз!

 

Туғилган кун қутлуғ бўлсин!

 

«Севинч» ПФК жамоаси