Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун Туркияда «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.
Дастлабки рақибимиз Ҳиндистон терма жамоаси бўлди. Ўйин Баҳром Норсафаров шогирдларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Ягона голни 8-дақиқада Малика Бурҳонова киритди. Энди терма жамоамиз аъзолари 1 март куни Руминия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади. 3 март куни эса Туркманистон билан куч синашамиз.