Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Малика Бурхонованинг туғилган куни.

Ўзбекистон аёллар терма жамоамиз аъзоси ва “Севинч”нинг асосий таркибида фаолият юритиб келаётган Малика Бурхонованинг клубимиз эришган ютуқларида катта ҳиссаси бор. Шунингдек у аёллар терма жамоамиз сафида ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Маликахонни таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.

Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Маликахоннинг ҳаётида ва футболчилик фаолиятида каттадан катта муваффақиятлар тилаймиз.

Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишини истаймиз.

 

Маликахон, туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси