Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади. Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари кеча 10 февраль кунидан Наманган шаҳрида йиғин ўтказмоқда.
Бугун йиғин доирасида Карима Йўлдошева шогирдлари «Андижанка» жамоасига қарши назорат ўйини ўтказишди. Учрашувда терма жамоамиз аъзолари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади.