Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Тошкент вилоятининг «Чорбоғ» оромгоҳида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Баҳром Норсафаров шогирдлари йиғинни якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келишди. Эндиликда уларга тўрт кун дам берилади. 19-23 февраль кунлари «Чиғатой» спорт базасида Туркия сафари олдидан йиғин бўлиб ўтади. 23 февралда эса қизларимиз Туркияга йўл олишади.
Туркиянинг Аланья шаҳрида ўтказиладиган халқаро турнирда 8 та терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўйинлар иккита гуруҳда ташкил этилади. Қизларимиз «А» гуруҳида Руминия, Ҳиндистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс юритадилар. «B» гуруҳида эса Шимолий Ирландия, Франция, Қозоғистон ва Иордания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.