Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шу йили Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2-саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръага кўра Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси «А» гуруҳида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
«В» гуруҳида эса Жанубий Корея, Вьетнам, Эрон ва Ливан терма жамоалари жой олишди. «А» гуруҳи саралаш ўйинлари Мьянмада бўлиб ўтса, «В» гуруҳи вакиллари Вьетнамда Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Саралаш баҳслари шу йилнинг 26-30 апрель кунлари ўтказилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Осиё чемпионатида ушбу жамоалар Шимолий Корея, Япония, Хитой ва Тайланд терма жамоаларига қўшилиб, иккита гуруҳ ҳосил қилишади.
Тайландда бўлиб ўтадиган U-19 аёллар терма жамоалари иштирокидаги Осиё чемпионати 2-саралаш босқичи

«А» 
Австралия
Ўзбекистон
Мьянма
Непал
«B» 
Жанубий Корея
Вьетнам
Эрон
Ливан
Манба: ufa.uz