Бугун “Севинч” клубининг  энг тажрибали ўйинчиларидан бири, жамоамиз таркибида анча йиллардан буён тўп тепиб, ютуқларимизга ўзининг катта ҳиссасини қўшган футболчимиз Танзиля Зарбиева  туғилган кунини нишонламоқда.

Танзиля Зарбиевани клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истаклари амалга ошишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси