Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси айни пайтда Тошкент вилоятидаги «Пирамаида» оромгоҳида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Баҳром Норсафаров тоғли ҳудуддаги машғулотлар орқали футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга аҳамият қаратмоқда.

Терма жамоа ўйинини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Туркиядаги «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасида иштирок этади. Мусобақа 25 февраль – 6 март кунлари бўлиб ўтади.

«Turkish Women’s Cup 2019» мусобақасида 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатнашади:

«А» гуруҳи: Ўзбекистон, Руминия, Ҳиндистон, Туркманистон
«В» гуруҳи: Франция, Иордания, Шимолий Ирландия, Қозоғистон

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг «Turkish Women’s Cup 2019» халқаро мусобақасидаги ўйинлари тақвими:

27 февраль
Ўзбекистон – Ҳиндистон

1 март
Ўзбекистон – Руминия

3 март
Ўзбекистон – Туркманистон.

ufa.uz