Бугун “Шўртан газ кимё мажмуаси“ маъсулияти чекланган жамияти директори, “Насаф” ва “Севинч” футбол клубларининг президенти Шуҳрат Чориевич Аслановнинг туғилган куни. Шуҳрат Чориевич бугун 41 йшга тўлдилар.

2000 йилдан “Шўртан газ кимё мажмуаси“да оддий инженерликдан фаолиятини бошлаган Шуҳрат Чориевич, 2018 йилда мажмуага раҳбар  этиб тайинландилар.

Ўзингизга маълум, “Шўртан газ кимё мажмуаси“ МЧЖ  “Насаф” ҳамда “Севинч” футбол клубларининг бош ҳомийси ҳам ҳисобланади. Шуҳрат Чориевич мамлакатимизнинг ўта муҳим ва йирик саноат объекти ҳисобланган мажмуага раҳбарлик қилиш билан бир қаторда, юртимизда  ўз нуфузига эга, инфратузилма жиҳатидан энг катта футбол клубларига ҳам раҳбарлик қиладилар.

Шуҳрат Чориевич раҳбарлигидаги мажмуа мамлакатимиз газ ва кимё саноатини ривожлаништириш билан бирга, республикамиз, вилоятимиз ҳамда шаҳримиз миқиёсида кўплаб бинокорлик ва ободончилик ишларини амалга оширмоқда. Булар орасида айниқса инсон саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари таҳсинга сазовордир.

“Насаф” ҳамда “Севинч” футбол клубларининг ташвиш ва муаммоларини ҳал қилиш ҳам, у кишининг кунлик фаолиятининг бир бўлаги ҳисобланади.

Шуни қаттиқ ишонч билан айтамизки, “Насаф” ва “Севинч” футбол клублари Шуҳрат Чориевич раҳбарлигида катта ютуқларни қўлга киритади. Мамлактимиз футболининг ривожига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшади.

Биз, “Насаф” ва “Севинч” профессионал футбол клубларида меҳнат қилаётган катта жамоа, Шуҳрат Чориевичнинг бугунги туғилган куни билан самимий табриклаймиз! У кишига мустаҳкам сиҳат- саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Ўзига юклаттилган вазифаларни ортиғи билан адо этиб, ҳаёти ва фаолиятида улкан зафарларни қўлга киритишига тилакдошмиз!

 

Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Шуҳрат Чориевич!

 

“Насаф” ва “Севинч” ПФК жамоаси