Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 сарлаш ўйинларининг иккинчи босқичида иштирок этади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Баҳром Норсафаров бошчилигидаги аёллар олимпия терма жамоаси 5 январдан Тошкентда йиғинни бошлади. Йиғиндан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳимоя ва ҳужумдаги тактик-техник ҳаракатларини такомиллаштириш, қўйилган вазифани бажаришга қодир бўлган жамоани шакллантиришдан иборат.

Бош мураббий йиғинга қуйидаги 23 нафар футболчини чақирди.
Дарвозабонлар:
Тиловова Лайло («Севинч»)
Жонимқулова Мафтуна  («Севинч»)
Бойматова Гуландон («Металлург»)
Ҳимоячилар:
Асадова Дилрабо (АГМК)
Ҳуснитдинова Салиха («Бунёдкор»)
Дадабаева Халида («Металлург»)
Бектемирова Дилноза («Бунёдкор»)
Зарбиева Танзиля («Севинч»)
Бобохўжаева Феруза («Севинч»)
Мафтуна Шоимова («Севинч»)
Азиза Норбоева («Сўғдиёна»)
Ярим ҳимоячилар:
Нозимова Дилдора  («Металлург»)
Зоирова Умида («Бунёдкор»)
Турдибоева Феруза  («Металлург»)
Баҳромова Фазилат («Шуртан»)
Сафина Рушания («Металлург»)
Панжиева Мафтуна («Севинч»)
Бурҳонова Малика («Севинч»)
Ҳужумчилар:
Бердиева Камола («Локомотив»)
Қудратова Нилуфар («Севинч»)
Карачик Людмила («Бунёдкор»)
Ҳабибуллаева Диёра («Металлург»)
Тошкентдаги йиғин  15 январга қадар давом этади.