Бугун “Севинч” жамоасининг тажрибали ҳимоячиси,  мамлакатимиз  аёллар терма жамоасининг аъзоси Мафтуна Шойимова ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мафтуна Шойимова бир неча йиллардан буён жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Футболчимиз бу йилги мавсумда энг кўп майдонга тушган футболчиларимиздан бири бўлди. Шунингдек Шойимова чемпионат баҳсларида уч марта рақиб дарвозасини ҳам ишғол қилди. 2018 йилги CAFA мусобақасида чемпион ҳам бўлди.

Мафтуна Шойимовани бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари номидан қизғин қутлаймиз!

Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу истаклари амалга ошсин. Доимо соғ бўлиб, клубимиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверсин, деймиз!

Туғилган кун муборак бўлсин!