Кеча пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Профессионал футбол лигаси мутасаддилари, вилоят футбол ассоциациялари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Йил давомида ўз соҳаси бўйича барчага ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган номинантлар ўз совринларини қабул қилиб олишди.

 

 

Номинантлар орасида “СЕВИНЧ” жамоасининг тўпурар ҳужумчиси – Нилуфар Қудратова ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ФУТБОЛЧИСИ сифатида эътироф этилди.

 

Футболчимизга махсус совринни Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

Шунингдек “Насаф” ПФК матбуот хизмати 2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ сифатида эътироф этилди. Махсус совринни Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев томонидан, клубимиз матбуот хизмати ходими Ренат Эрназаров қабул қилиб олди.

Тақдирлаш маросимида яна бир тақдирлаш ҳамманинг ҳаяжонини  ошириб юборди. Ўзининг олти нафар қиз фарзандларининг беш нафарини футболга берган ота, жамоамиз футболчиси Лайло Шодиеванинг отасига ЙИЛ ИФТИХОРИ махсус соврини топширилди.

 

Нилуфар  Қудратовани, номинантларни бу орқали клубимиз раҳбариятини ҳамда мураббийларини ушбу совринлар билан муборакбод этамиз.