Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 26 йил тўлиши билан кенг нишонланади.

Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган ҳуқуқий ҳужжатдир. Яратилаётган бошқа қонунлар конституциявий меъёрларга асосланади, меъёрий ҳужжатлар ҳам шу асосда ишлаб чиқилади.

Биз  фуқароларни сиёсий, маънавий ва ҳуқуқий эркинликларимизни кафолатлайдиган бош қомусимиз – Конституциямизнинг ўрни беқиёсдир.

“Севинч” профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар мана шундай қутлуғ сана билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади.
Байрамингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!