Бу йилги чемпионат баҳсларини якунига етказган “Севинч”, бугун ўз майдонида XVII Ўзбекистон Кубогининг ярим финали дастлабки учрашувини “Металлург W” жамоасига қарши ўтказди.

Албатта бугунги учрашувда жамоамиз олдидаги асосий вазифа рақиб дарвозасига кўпроқ гол уриб, ўз дарвозасини “қуруқ” сақлаши талаб этилар эди.

“Севинч” ва “Металлург W” жамоалари кейинги йилларда чемпионат ва Кубок баҳсларида асосий рақобатчига айланиб улгуришган.

Бугун қизиқарли ва муросасиз курашларга бой ўйин бўлишини олдиндан маълум эди.

Шундай бўлди ҳам, дастлабки бўлимнинг аксарият вақти тенг курашлар остида ўтди. 39-дақиқада “Металлург W” жамоаси ҳимоячиси Нозима Камолтоева иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди. Дастлабки бўлимнинг охирларига бориб, жамоамиз бироз усутнликка эришди. Аммо жамоамиз рақибига нисбатан бир киши кўп бўлиб ўйнасада, яққол устунликка эриша олмади.  Вазиятлар голга айлантирилмади. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлим жуда кескин бўлди. Вақт ўтиб борар, аммо голдан дарак йўқ эди. Жамоамиз борган сари босим билан ҳужумлар ташкил этди. Ҳимоячилар бу ҳужумларга астойдил қаршилик қилишди.

 

57-дақиқада тўпурар ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова ниҳоят гол уришга эришди – 1:0. Ҳисобда олдинга ўтиб олган ва майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаётган жамоамиз яна ҳужумларини давом эттирди. Албатта бу ўз самарасини берди. 61-дақиқада Гулзода Амирова орадаги ҳисобни яна битта голга оширди – 2:0.

Жамоамиз ҳар қанча уринмасини ўйинда учинчи голни ура олмади. Агар шундай бўлса, сафардаги ўйин, жамоамиз учун анча осон кечиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди. Аммо бунда ҳимоячилар бехато ҳаракат қилишди. Учрашув ана шу ҳисобда якунига етди.

Шундай қилиб, “Севинч” Кубок ярим финалининг дастлабки учрашувида 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу ҳисоб ҳам жамоамиз учун финалга чиқишга кичик устунлик беради.

Кубок ярим финалининг жавоб учрашуви 18 ноябр якшанба Бекободда бўлиб ўтади.

 

XVII Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал дастлабки учрашуви

“СЕВИНЧ” – “МЕТАЛЛУРГ W” 2:0 (0:0)

15.11.2018. “Геолог” стадиони. 14:00да

 

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро). Шавкат Раҳматов (Бухоро)

Захира ҳаками: Артем Калинин (Қарши)

Назоратчи: Валентин Шашков (Тошкент)

 

Голлар: Нилуфар Қудратова, 57’-1:0,  Гулзода Амирова, 81’-2:0

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 6.Феруза Бобохўжаева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова, 17.Танзиля Зарбиева (с), 20.Шодия Тошева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова, 8.Маржона Тўраева, 13.Дурдона Алиева, 14.Лайло Тошева, 18.Шахнозабону Юсупова, 19.Сўғдиёна Алламуродова.

 

“Металлург W”: 1.Гуландон Бойматова, 7.Нозима Камолтоева, 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова (27.Ситора Муқумова, 90+3), 18.Юлдуз Набиева, 20.Маҳфуза Жўраева, 21.Холида Дадабоева (с), 22.Мавлуда Мунавварова (88.Дилафруз Хўжаева, 69), (9.Моҳигул Икромова, 88), 23.Диёрахон Ҳабибуллаева, 25.Диёра Эркинова, 68.Рушания Сафина.

Захира: 16.Нигора Узганова, 19.Нозимахон Эргашева.

 

Огоҳлантириш: Гулзода Амирова (61)  –  Нозима Камолтоева (27), Мавлуда Мунавварова (57).

 

Четлатиш: Нозима Камолтоева (39, 2СК)