“Севинч” бу йилги  чемпионат доирасида 26та учрашув ўтказди. Уларнинг 24тасида ғалаба қозонди. Бир учрашувда голсиз дуранг қайд этди ва яна бир учрашувда мағлубтятга учради. Футболчиларимиз бўлиб ўтган учрашувларда рақиблари дарвозасига 148та гол киритишди. Шуларнинг 65таси ҳужумчимиз Нилуфар Қудратовага тегишли.

Футболчимиз бу йилги чемпионат баҳсларининг барчасида жамоамиз таркибида майдонга тушди ва 2275 дақиқа ўйнади.

Тўпурар ҳужумчимиз ҳақида  умумий маълумотлар

Исми, фамилияси: Нилуфар Қудратова

Туғилган санаси: 5 июн 1997 йил

Туғилган жойи: Қарши шаҳри

Маълумоти (тугалланмаган олий): Ўзбекистон давлат ЖТУ 2-босқич талабаси

Амплуаси: ҳужумчи

Рақами: 77

Севинч клуби тарбияланувчиси: 20092014 йиллар

2014 – 2015 йиллар ижара асосида, Машъал W” жамоасида тўп тепган

2016 йилдан Севинч футбол клубида тўп тепмоқда

Тўпурар ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова битта учрашувда, футбол «тили» билан айтиладиган қуйидаги голлар жамланмасини қайд этди.

«Септа-трик» (7та гол, “Севинч” – “Қўқон-1912”) – 1та

«Гекса-трик» (6та гол, “Севинч” – “Қизилқум Guli”) – 1та

«Пента – трик»  (5та гол) – 4та

«Покер» (4та гол) – 4та

«Хет-трик» (3та гол)  – 1та

«Дубл» (2та гол) – 4та

Биттадан – 5та

Ҳужумчимиз ушбу голларнинг фақат 5тасини пенальтидан киритган. 6та учрашувни эса голсиз тарк этган.

Тўпурар ҳужумчимиз шунингдек кубок баҳсларида ҳам 8та тўп киритган (ярим финалгача).

Шундай қилиб, Нилуфар Қудратова бу йил нафақат жамоамиз тўпурари, балки чемпионат тўпурари ҳам бўлди.

2015 йили «Металлург W” жамоасида тўп тепган Людмила Карачик 66та тўп киритиб, рекорд қўйган эди.