Бугун “Севинч” жамоасининг иқтидорли футболчиси, жамоамизнинг тўпурарларидан бири Гулзода Амированинг таваллуд айёми куни.

Футболчи қизимиз бу йилги чемпионатда  31та гол киритиб, ютуқларимизга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Гулзода Амировани бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча истаклари рўёбга  чиқишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси