“Севинч” чемпионатнинг 23-тур учрашувини сафарда “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларни тўпурарларимиз Гулзода Амирова (2та) ва Нилуфар қудратовалар киритишди.

Шундай қилиб, “Севинч” мавсумдаги 21-ғалабасини нишонлади ва очколари сонини 64тага етказиб олди.

Энди жамоамиз чемпионатнинг 24-тур учрашувини ўтказиб юборади. 14 октябр куни эса Фарғонага сафар қилади ва Ўзбекистон Кубогининг чорак финали дастлабки учрашувида “Нефтчи W” билан баҳс юритади.

Қуйида учрашув қайдномаси билан танишинг.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 23-тур

“ШЎРТАН LADY” – “СЕВИНЧ” 0:3 (0:2)

07.10.2018. “Ғузор” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Қанот ҳакамлари: Ғанишер Самандаров (Навоий),  Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Артем Калинин (Қарши).

Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).

 

Голлар: Гулзода Амирова, 28’-0:1, 37’-0:2, Нилуфар Қудратова, 60’-0:3.

 

“Шўртан Lady”: 22.Сарвиноз Эргашева, 2.Салиме Гугуева, 3.Юлдуз Шодиева, 4.Мухлиса Мирзаёрова (15.Сайёра Нурматова, 71), 6.Шоира Қултураева, 8.Шахзода Жамолова (18.Динара Мелиева, 64), 9.Ильвина Аблякимова (17.Сарвиноз Назарова, 85), 10.Зебо Жўраева (с), 14.Камола Рисқиева, 16.Гулзода Саидова (5.Бахтишод Тўхтаева,  76), 21.Хусния Гончиева.

Захира: 1.Зарина Саидова, 19.Динара Садақулова, 38.Наргиза Махмудова.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 6.Феруза Бобохўжаева (20.Шодия Тошева, 74), 7.Олия Ахмедова (с), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбанова (19.Сўғдиёна Алламуродова, 77), 17.Танзиля Зарбиева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 13.Дурдона Алиева.

 

Огоҳлантириш: Юлдуз Шодиева (69), Шоира Қултураева (90) – Мафтуна Шойимова (90).