Бугун Тошкентда аёллар ўртасидаги VIII Ўзбекистон Биринчилигининг навбатдаги тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Биринчиликда “Севинч-2” жамоамиз мунтазам қатнашиб келади. Жамоамизга ҳозирги пайтда Гулнора Тўраева мураббийлик қилади.

“Севинч-2” таркибида тўп тепиб, тажриба тўплаган футболчи қизларимиз кейинчалик асосий таркибимизга жалб этилади. Яъни бу жамоамиз асосий таркиб жамоамизнинг ўринбосарлари саналишади.

Жамоамизнинг бу йилги иштироки жуда муваффақиятли давом этмоқда. Аввал хабар берганимиздек биринчиликда 4та жамоа иштирок этаяпти.

3 октябр кунидан старт олган 4-давра 3-тур учрашувларида, “Севинч-2”  қуйидаги натижаларни қайд этди.

3 октябр (чоршанба)

“СЕВИНЧ-2” – “СУРХОН” +/- (Термизликлар учрашувга кечикиб келишгани учун уларга техник мағлубият ёзилди)

4 октябр (пайшанба)

“АГМК-2” – “СЕВИНЧ-2” 0:4

5 октябр (жума)

“ДИНАМО ПЛЮС” – “СЕВИНЧ-2” 2:2

6 октябр (шанба)

“СЕВИНЧ-2” –  “СУРХОН” 0:1

Бу йилги биринчиликда уч нафар футболчи қизимиз тўпурарлар рўйхатини бошқариб боришмоқда. Булар Дурдон Алиева, Лайло Тошева ва Ситора Пирназаровалардир.

Шундай қилиб, “Севинч-2” жамоамиз бу йилги биринчилик баҳсларида шу кунгача  13та учрашув ўтказиб, 33 очко жамғарди ва биринчилик жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Қуйида 3-турдан сўнг, турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
1«Динамо плюс»18150345113445
2Севинч-218130543192439
3«АГМК W-2»1861112336-1319
4«Сурхон»1811161358-454