Бугун  Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами куни.

Бизга  ўз меҳрини, қалб қўрини бериб, сабоқ ва тарбия берган Устозларимиз, барчамиз учун доимо энг азиз инсонлар бўлиб қолаверади.

“Севинч” ПФК раҳбарияти ва жамоаси бугунги байрам билан азиз ўқитувчи ва мураббийларимизни самимий муборакбод этади.

Устоз ва мураббийларимизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Байрамингиз қутлуғ бўлсин, азиз Устоз ва мураббийлар!

“Севинч” ПФК жамоаси