Бу йилги кубок баҳсларининг 1/8 финали дастлабки учрашувида “Севинч”, Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасини қабул қилди ва ишончли тарзда, 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳисоб кейинги босқич тақдирини деярли ҳал қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олган жамоамиз, ҳужумларда анча фаол бўлди. Аммо меҳмонлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Жамоамизнинг узлуксиз уюштирган ҳужумлари бари-бир ўз самарасини кўрсатди. 11-дақиқада Мафтуна Панжиева ҳисобни очди – 1:0. Ушбу ҳисобдан сўнг “Қизилқум Guli” жамоаси ҳимоячилари тартибсиз ўйин намойиш этишди. Натижада 16-дақиқада яна гол ўтказиб юборишди, бу голга Шахноза Қурбонова муаллиф бўлди – 2:0. Дастлабки бўлим поёнига етиб бораётган пайтда, аниқроғи 40-дақиқада, тўпурар ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова ҳисобни 3:0га ўзгартирди. Шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам деярли шу кўринишда давом этди. Жамоамиз ҳужумда, меҳмонлар асосан ҳимояда ҳаракат қилишди. Учрашувдаги яна иккита голни Сўғдиёна Алламуродова ва Малика Бурхоновалар киритишди. Тўғри, ҳисоб бундан йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Аммо футболчиларимиз яратилган голли вазиятларда, рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади.

Шундай қилиб, “Севинч” Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали дастлабки учрашувида йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳисоб кейинги босқич тақдирини деярли ҳал қилди.

Энди жамоамиз 19 сентябр куни Навоийга сафар уюштиради. Шу куни 1/8 финалининг жавоб учрашуви бўлади.

 

XVII Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал, дастлабки учрашув

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ GULI”  5:0 (3:0)

16.09.2018. “Геолог” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Ахмаджон Эргашев  (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова (Тошкент), Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши)

Назоратчи – Ибрагим  Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Сардор Қудратуллаев.

 

Голлар: Мафтуна Панжиева, 11’-1:0, Шахноза Қурбонова, 16’-2:0, Нилуфар Қудратова, 40’-3:0,  Сўғдиёна Алламуродова,  86’-4:0, Малика Бурхонова, 89’-5:0

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 46), 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 46) 7.Олия Ахмедова (с), 9.Мафтуна Шойимова, 15.Шахноза Қурбанова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Шодия Тошева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира:, 8.Маржона Тўраева. 10.Гулзода Амирова, 13.Дурдона Алиева, 14.Лайло Тошева, 18.Шахнозабону Юсупова.

 

 “Қизилқум Guli”: 1.Зебинисо Авлиёқулова, 3.Юлдуз Саидова, 6.Ойсанам Бозорова (21.Сабрина Октябрева, 60), 8.Наргиза Раҳимова (11.Анора Фармонова, 74), 9.Барчиной Эшмуродова (19.Нилуфар Тошпўлатова, 65), 10.Елена Лагуткина (с) (20.Мафтуна Бахтиёрова, 46), 12.Гулҳаё Эргашева, 15.Жесика Кручинина, 17.Амина Шодиева, 18.Рушания Мазитова, 22.Саодат Қўлдошева (14.Малика Камолова, 88).

Захира: 16.Юлия Ахмедова, 5.Диёра Раҳматова.

 

Огоҳлантириш: Наргиза Раҳимова (Қизилқум Guli, 70). 

 

Бугунги бошқа учрашувларнинг натижалари: 

«Нефтчи-W» – «Қўқон-1912-W» 2:0

«Андижанка» – «Навбаҳор W» 4:0

«Сўғдиёна-W» – “Бухоро-W” 5:0

“Пахтакор-W” – “Локомотив W” 1:0

«Шўртан-Lady» – «АКМК-W» 2:2

«Бунёдкор-W» – «Металлург-W» 2:5

«Динамо плюс» – «Сурхон» +/-