Эртага, 16 сентябр куни аёллар футболида XVII  Ўзбекистон Кубоги баҳсларига старт берилади. Кубокнинг 1/8 финали дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади.

Қаршининг “Севинч” клуби кубок баҳсларини эртага, 16 сентябр куни ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Мазкур  учрашув   “Геолог” стадионида соат 16:00да бошланади.

Ушбу учрашувни Ахмаджон Эргашев  бошқаради. Қанотларда унга  Хайринисо Эркинова ва Александра Кончиковалар ёрдам беришади. Ҳакамларнинг барчаси Тошкент шаҳридан. Захира ҳаками сифатида ҳамшаҳаримиз Комилжон Расулов  ишлайди.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини  Ибрагим Шарипов  назорат қилади. Бухоро шаҳридан

Учрашув комиссари – Cардор Қудратуллаев.

 

XVII Ўзбекистон кубоги, 1/8 финали дастлабки учрашув

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ GULI

16.09.2018. “Геолог” стадиони. 16:00да

 

Бош ҳакам: Ахмаджон Эргашев  (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Хайринисо Эркинова (Тошкент), Александра Кончикова (Тошкент)

Захира ҳаками: Комилжон Расулов (Қарши)

Назоратчи – Ибрагим  Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Сардор Қудратуллаев.