Бугун “Севинч” жамоасининг ярим ҳимоячиси Мафтуна Панжиева таваллуд айёмини нишонламоқда.

Футболчимиз 2017 йилдан буён асосий таркибимизда тўп суради. Шу вақт мобайнида жамоамиз ютуқларига, ўзининг мазмунли ўйинлари билан катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Мафтуна Панжиевани бугунги туғилган куни билан, клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Барча орзу-истакларини амалга ошишига тилакдошмиз.

Туғилган кун муборак бўлсин!

“Севинч” ПФК жамоаси