Мамлакатимизнинг U-16  ўсмир қизлар терма жамоаси шу йили 12-25 сентябр кунлари Шри-Ланкада ўтказиладиган Осиё чемпионати саралаш босқичида  иштирок этади.

Ушбу саралаш босқичига тайёргарлик кўриш юзасидан, Илҳом Ханжариев бошчилигидаги терма жамоамиз  8-12 сентябр кунлари Тошкентда йиғин ўтказади.

Суратда (чапдан): Рушана Тошпўлатова, Дурдона Алиева, Ангелина Полюшкевич, Севинч Ашурова, Уғилой Сайдуллаева.

Мазкур терма жамоага Гулнора Тўраева мураббийлик қилаётган “Севинч-2” жамоамизнинг беш нафар футболчи қизлари жалб этилди. Булар Ангелина Полюшкевич, Рушана Тошпўлатова, Севинч Ашурова, Дурдон Алиева ва Уғилой Сайдуллаевалар.

Терма жамоамизга ва футболчиларимизга бўлажак мусобақда омад ва зафардар тилаб қоламиз.