Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 15-23 сентябрь куни Шри-Ланка давлатида бўлиб ўтадиган осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Айни пайтда Илҳом Ханжариев шогирдлари мазкур саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Терма жамоа аъзолари 8 сентябрдан бери Тошкентдаги «Чиғатой» спорт мажмуасида машғулотлар олиб боришмоқда.Эртага Илҳом Ханжариев шогирдлари «Бунёдкор» клубинининг 2005-йилда туғилган футболчилар жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 12 сентябрь куни эрта тонгда Тошкент-Куала-Лумпур-Коломбо рейси орқали Шри-Ланка мамлакатига жўнаб кетади.
Йиғинда қуйидаги футболчилар қатнашмоқда:
Дарвозабонлар:
Полюшкевич Ангелина
Давлатова Азиза
Ҳимоячилар:
Косникова Марина
Қўчқорова Севинч
Турсуналиева Фотима
Заидбаева Маҳлиё
Тошпулатова Рушана
Алиева Дурдона
Жумаева Зарина
Ашурова Севинч
Ярим ҳимоячилар:
Содиқова Парвина
Турсуналиева Зуҳра
Шералиева Нозима
Хатамова Умида
Эркинова Камола
Искандарова Нодира
Сайдуллаева Ўғилой
Маматкаримова Зарина
Ҳужумчилар:
Жўрабаева Диёра
Ораниязова Лейла
Актерякова Ангелина
Суюнова Ойсора
Абдукаримова Маҳзуна
Манба: ufa.uz