“Севинч” бугун 20-тур доирасида Навоийнинг “Қизилқум Guli” жамоасини қабул қилди. Учрашув жамоамизнинг устунлигида бошланиб, ҳужумкор ўйин намойиш этилди.

Аммо учрашувдаги биринчи гол 31-дақиқада киритилди. Одатда жамоамиз бу вақтда келиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келарди. Бугун эса дастлабки голни уриш учун футболчиларимиз анча тер тўкишларига тўғри келди. Кўпгина вазиятларда футболчилраимизнинг рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиш имкони бўлмаган бўлса, бошқа вазиятларда “Қизилқум Guli” жамоаси бехато ҳимояланди. Юқорида айтганимиздек 31-дақиқада Нилуфар Қудратова ҳисобни очишга эришди – 1:0.

Биринчи бўлим ана кичик ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимда меҳмон жамоа футболчиларида толиқиш сезила бошланди. Бундай вазият учун керакли кўрсатмаларни олган футболчиларимиз, катта босим билан кетма-кет ҳужумларга зўр  беришди. Албатта бу ўз самарасини кўрсата бошлади. 52-дақиқада меҳмон жамоа ҳимоячиси Нилуфар Қудратовани жарима майдончасида тўхтатиб қолди ва 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Жаримани Қудратованинг ўзи голга айлантирди – 2:0. Орадан кўп вақт ўтмай, яъни 61-дақиқада рақиб ҳимоячиси жарима майдончасида яна тўпни қўли билан ва яна пенальти белгиланди. Иккинчи пенальтини ҳам Нилуфар Қудратова аниқ амалга оширди ва ҳисобни 3:0га ўзгартирди. Бугун ҳужумчимиз Нилуфар Қудратовадан бенифис тақдим этилди. Тўпурар ҳжумчимиз учрашувдаги яна учта голга муаллифлик қилди. Футбол тили билан айтганда, бугунги учрашувда олтита гол уриб, “гекса – трик” қайд этди. Ҳужумчимизнинг мавсумдаги урган голларининг сони 53тага этди.

Учрашувнинг қолган вақтларида ҳам жамоамиз ташаббусни ўз қўлида ушлаб турди ва ҳужумлар уюштиришда давом этди. Сўнгги дақиқада Мафтуна Панжиева ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Бу билан жамоамизнинг урган голлари сони 122тага етди.

Шундай қилиб “Севинч” яна бир ғалабасини нишонлади ва очколари сонини 55тага етказиб олди.

Жамоамиз энди чемпионат баҳсларидан кубок баҳсларига ўтади. 1/8 финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида, 16 сентябр куни яна “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 20-тур

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ GULI” 7:0 (1:0)

08.09.2018. “Геолог” стадиони. 16:30да

 

Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Бекобод), Ҳусниддин  Уролов (Ангрен)

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи – Ибрагим  Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Ойбек Юнусов

 

Голлар: Нилуфар Қудратова, 31’-1:0, пен.52’-2:0, пен.61’-3:0,  64’-4:0, 72’-5:0, 73’-6:0, Мафтуна Панжиева, 89’-7:0

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 6.Феруза Бобохўжаева ( 19.Сўғдиёна Алламуродова, 53) , 7.Олия Ахмедова (с), 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбанова (14.Лайло Тошева, 83), 17.Танзиля Зарбиева, 23.Мафтуна Панжиева, 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурханова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Маржона Тўраева, 13.Дурдона Алиева, 18.Шахноза Юсупова, 20.Шодия Тошева.

 

“Қизилқум Guli”: 1.Зебинисо Авлиёқулова, 2.Гулҳаё Эргашева, 5.Диёра Раҳматова (8.Наргиза Раҳимова, 67), 6.Ойсанам Бозорова (21.Сабрина Октябрева, 76), 9.Барчиной Эшмуродова (22.Саодат Қўлдошева, 83) 10.Елена Лагуткина (с), 15.Жесика Кручинина, 17.Амина Шодиева, 18.Рушания Мазитова, 19.Нилуфар Тошпўлатова (3.Юлдуз Саидова, 55), 20.Мафтуна Бахтиёрова.

Захира: 16.Юлия Ахмедова, 11.Анора Фармонова, 14.Малика Камолова.

 

Огоҳлантириш: Шахноза Қурбонова (74) – Мафтуна Бахтиёрова (37).

 

Бугунги бошқа учрашувларнинг натижалари:

 

«Навбаҳор-W» – «Андижанка» 1:2

«Нефтчи-W» – «Қўқон-1912-W» 3:0

«Металлург-W» – «Сўғдиёна-W» 0:0

«Шўртан-Lady» – «Бухоро-W» 6:0

«Бунёдкор-W» – «Локомотив-W» 4:1

 

20-турдан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди

Жамоалар Ў Ғ Д М У/Г Ў/Г Фарқ О
1 Севинч 19 18 1 0 122 6 116 55
2 Бунёдкор W 18 17 0 1 83 7 76 51
3 Шўртан Lady 19 16 0 3 70 20 50 48
4 АГМК W 18 14 0 4 66 15 51 42
5 Металлург W 18 13 2 3 80 14 66 41
6 Сўғдиёна W 19 10 1 8 38 27 11 31
7 Андижанка 19 8 2 9 21 33 -12 26
8 Пахтакор W 18 7 1 10 22 44 -22 22
9 Нефтчи W 19 5 1 13 15 82 -67 16
10 Локомотив W 19 5 0 14 28 57 -29 15
11 Навбаҳор W 19 4 2 13 19 61 -42 14
12 Қизилқум Guli 18 3 1 14 13 76 -63 10
13 Бухоро W 18 3 1 14 15 59 -44 10
14 Қўқон-1912 W 19 1 0 18 12 103 -91 3