Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 20-тур учрашувини ўз майдонида Навоийнинг  “Қизилқум Guli” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Геолог” стадионида соат 16:30да бошланади.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 20-тур

“СЕВИНЧ” – “ҚИЗИЛҚУМ GULI

08.09.2018. “Геолог” стадиони. 16:30да

 

Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Караматулло Ҳасанов (Тошкент вил.), Ҳусниддин  Уролов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи – Иброҳим  Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Ойбек Юнусов

 

“Севинч” бугун бу йилги чемпионатдаги 19-учрашувини ўтказади. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 17тасида ғалаба ва 1тасида дуранг натижани қайд этди. Тўплаган очколари 52тага тенг. Рақиблари дарвозасига 115та гол уриб, ўз дарвозасидан 6та тўп олиб чиққан.

Рақибимиз “Қизилқум Guli” жамоаси эса бу йилги чемпиоантда 17та учрашув ўтказди. Яъни  навоийлик футболчи қизлар жамоамизга нисбатан 1 учрашув кам ўтказишган. Бу учрашувларнинг 3тасида ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 13 учрашувда мағлуб бўлишган. 10 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда. Рақиблари дарвозасига 13та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан 69та тўп олиб чиқишган.

 

Бугун 20-тур доирасида яна қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

 

«Шўртан-Lady» – «Бухоро-W»

«Нефтчи-W» – «Қўқон-1912-W»

«Навбаҳор-W» – «Андижанка»

«Металлург-W» – «Сўғдиёна-W»

«Бунёдкор-W» – «Локомотив-W»

 

Энди бугунги учрашувлар олдидан турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

 

Жамоалар Ў Ғ Д М У/Г Ў/Г Фарқ О
1 Севинч 18 17 1 0 115 6 109 52
2 Бунёдкор W 17 16 0 1 79 6 73 48
3 Шўртан Lady 18 15 0 3 64 20 44 45
4 АГМК W 18 14 0 4 66 15 51 42
5 Металлург W 17 13 1 3 80 14 66 40
6 Сўғдиёна W 18 10 0 8 38 27 11 30
7 Андижанка 18 7 2 9 19 32 -13 23
8 Пахтакор W 18 7 1 10 22 44 -22 22
9 Локомотив W 18 5 0 13 27 53 -26 15
10 Навбаҳор W 18 4 2 12 18 59 -41 14
11 Нефтчи W 18 4 1 13 12 82 -70 13
12 Қизилқум Guli 17 3 1 13 13 69 -56 10
13 Бухоро W 17 3 1 13 15 53 -38 10
14 Қўқон-1912 W 18 1 0 17 12 100 -88 3