Футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида ўтказилаётган мамлакат чемпионати Суперлига 14-тури доирасидаги “Сўғдиёна-W” – “Шўртан-Lady” учрашуви 70-дақиқасида “Сўғдиёна-W” футболчиси Насиба Хожиева қизил карточка олиб майдондан четлатилган эди.

Бироқ 15-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Шўртан-Lady” – “Сўғдиёна-W” учрашувида Насиба Хожиева бундан аввалги турда қизил карточка олгани учун Мусобақалар регламентида белгиланган жазони ўтамай туриб, майдонга тушган.

Мазкур ҳолатни юзасидан Тартиб-интизом қўмитаси қарор чиқарди. Унга кўра, Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим 5.4 банди қўпол равишда бузганлиги учун “Сўғдиёна-W” жамоаси футболчиси Насиба Хожиева аёллар чемпионатнинг навбатдаги иккита (16 ва17-турлар) туридан четлаштирилди.

Учрашув комиссари ҳамда назоратчиси ушбу ҳолатни жиддий назорат остига олмай, дисквалификация қилинган футболчини муддати якунламай туриб, расмий учрашув қайдномасига киритилишига йўл қўйиб берганлиги учун аёллар чемпионатининг 17 ва 18-тур учрашувларидан четлаштирилди.

Шунингдек, Мусобақалар регламентининг 3-банд 3.12 қисмига кўра, “Шўртан-Lady” – “Сўғдиёна-W” учрашувида қайд этилган 3:4 ҳисоби ва киритилган голлар бекор қилиниб, “Шўртан-Lady” жамоасига техник ғалаба (+:-), “Сўғдиёна-W” жамоасига техник мағлубият (-:+) ёзилди. Учрашув давомида футболчиларга кўрсатилган огоҳлантириш ва четлатишлар ўз кучида қолдирилади.

 

pfl.uz