Бугун “Севинч” ўз майдонида 16-тур доирасида “Сўғдиёна W” жамоасини қабул қилади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 16-тур

“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W”

13.08.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов  (Гулистон)

Қанот ҳакамлари: Ғанишер Самандаров (Навоий), Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Элнур Дониёров (Қарши)

Назоратчи – Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

Комиссар – Ойбек Юнусов.

“Севинч”нинг чемпионатдаги муваффақиятли юриши давом этмоқда Жамоамиз ўтган 14 учрашувнинг 12тасида ғалаба, 1тасида эса дуранг қайд этган. Ҳали мағлубиятга учрамаган. 40 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоамиз чемпионат иштирокчилари орасида энг кўп гол урган жамоа ҳамдир. Футболчиларимиз шу пайтгача рақиблари дарвозасига 89та тўп киритишган ва ўз дарвозасидан 4та гол ўтказган. Бу тўпларнинг деярли тенг ярми, яъни 40таси Нилуфар Қудратовага тегишлидир. “Севинч” бугун чемпионатдаги 15-учрашувни, ўз майдонидаги 9-учрашувни ўтказади.

“Сўғдиёна W” жамоаси эса ўтган 14 учрашувнинг 9тасида ғалаба, ва 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Рақиблари дарвозасига 37та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 25та тўп олиб чиққан. Жамоа 27 очко билан 6-поғонани банд этган. Жамоанинг тўпурари Албина Бобоқулова ҳисобланади унинг ҳисобида 9та гол бор.

Бугун шунингдек қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

“АГМК W” – “Қўқон-1912 W”

“Пахтакор W” – “Андижанка”

“Шўртан Lady” – “Локомотив W”

“Нефтчи W” – “Металлург W”

“Навбахор W” – “Бунёдкор W”

 

Бу турда “Қизилқум Guli” ва “Бухоро W” жамоалари иштирок этишмайди.