Эртага, 13 август куни футбол бўйича аёллар ўртасидаги XXIV Ўзбекистон чемпионатининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ушбу тур учрашувини “Севинч” ўз майдонида “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

Бугун учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, “Севинч” – “Сўғдиёна W” учрашувини Тўрабек Суюнов бошқаради. Қанотларда унга Ғанишер Самандаров ва Акмал Ғиёсовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Элнур Дониёров  ишлайди.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини Вилоят Нажафалиев назорат қилади.

Учрашув комиссари – Ойбек Юнусов.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 16-тур

“СЕВИНЧ” – “СЎҒДИЁНА W”

13.08.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов  (Гулистон)

Қанот ҳакамлари: Ғанишер Самандаров (Навоий), Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Элнур Дониёров (Қарши)

Назоратчи – Вилоят Нажафалиев (Тошкент)

Комиссар – Ойбек Юнусов.