Бугун “Севинч” иккинчи давранинг илк 15-тур учрашувини “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказди.

Кутилганидек жамоамиз учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонда ташаббусни ўз қўлига олди. Дастлабки уюштирилган ҳужумлар голсиз якун топди. Аммо катта босим билан давом эттирилган ҳужумларда “Локомотив W” жамоаси ҳимоячилари бари-бир хатога йўл қўйишди, натижада Нилуфар Қудратова гол уришга эришди, гол учрашувнинг 27-дақиқасида киритилган эди.

Бу голдан сўнг яна ҳужумкор ўйин давом этди ва 35-дақиқада Нилуфар Қудратова учрашувдаги иккинчи голини уришга эришди. Бу билан тўпурар ҳужумчимиз мавсумдаги 40-голини киритди.

Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида ҳимоядаги тартибсиз ҳаракатдан унумли фойдаланган Мафтуна Панжиева жамоамизнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Дастлабки бўлим ана ҳисобда якунига етди.

Албатта иккинчи бўлим ҳам жамоамиз устунлигида давом этди. 47-дақиқада яна Мафтуна Панжиева гол уришга эришди – 4:0.

Учрашувдаги жамоамизнинг 5-голи Гулзода Амирова томонидан киритилди. Ҳақиқий ҳужумчиларга хос ҳаракат қилган Амирова, рақиб жарима майдончасида  қаторасига тўрт нафар рақиб футболчиларини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди – 5:0.

Бу ҳисобдан сўнг мураббийларимиз таркибда қатор ўзгаришлар қилишди. Бугунги учрашувда Маржона Тўраева, Дурдона Алиева ва Шахнозабону Юсуповалар каби ёш футболчи қизларимиз жамоамиз таркибида илк дебют учрашувларини ўтказишди. Албатта жамоадошларига нисбатан тажрибаси камроқ ёш футболчиларимизда бироз совуққонлик етишмади. Улар гол уриш учун кўплаб вазиятлар яратишган бўлишсада, бу ҳисобда акс этмади.

Шундай қилиб, жамоамиз бугунги учрашувда “Локомотив W” жамоаси устидан ишончли тарзда, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги 13-ғалабаси бўлди ва очколари сони 40тага етди.

Энди “Севинч” навбатдаги учрашувни 13 август куни Жиззахнинг “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 15-тур

“СЕВИНЧ” – “ЛОКОМОТИВ W” 5:0 (3:0)

10.08.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Шохруҳ Қаюмов (Жиззах)

Захира ҳаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)

Назоратчи – Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Алишер Файзиев.

Голлар: Нилуфар Қудратова, 27’-1:0, 35’-2:0, Мафтуна Панжиева, 40’-3:0, 47’-4:0, Гулзода Амирова, 64’-5:0

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 46), 6.Феруза Бобохўжаева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 43), 7.Олия Ахмедова (с), 9.Мафтуна Шойимова (8.Маржона Тўраева, 66), 10.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбанова (20.Шодия Тошева, 55), 17.Танзиля Зарбиева, 23.Мафтуна Панжиева (14.Лайло Тошева, 65), 27.Лайло Шодиева, 37.Малика Бурханова (13.Дурдона Алиева, 65), 77.Нилуфар Қудратова (18.Шахнозабону Юсупова, 70).

Захира:

“Локомотив W”: 1.Камила Юмангулова (с), 6.Ойсара Суюнова (20.Зарнигор Мўминова, 50), 7.Шахризода Зайнитдинова (4.Динара Худайназарова, 58), 9.Нодира Муйдинова (88.Омадой Султонова, 80), 11.Хуршида Жуманова, 19.Зуҳра Бердиева, 28.Дилдора Эргашева, 33.Ильвина Камалиева, 44.Камола Бердиева (15.Жасмина Абдуғаниева, 58), 80.Маржона Абдусатторова (24.Сабина Жумаева, 65), 99.Мафтуна Жўраева.

Захира: 77.Сарвиноз Рахматова.