Бугун аёллар ўртасидаги футбол бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давра 15-тур учрашувлари давом эттирилади. Кеча ушбу турга старт берилди.

Чемпионат пешқадами “Севинч” жамоамиз бугун Тошкентнинг “Локомотив W” жамоаси билан ўз майдонида бахс юритади. Учрашув “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

Қуйида учрашув расмийлари билан танишинг.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 15-тур

“СЕВИНЧ” – “ЛОКОМОТИВ W

10.08.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Ғанишер Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)

Назоратчи – Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Алишер Файзиев.

“Севинч” иштирокидаги учрашувлар барчада катта қизиқиш ўйғотиб келади. Мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони ва тўққиз карра Кубоги соҳиби бўлган жамоамиз, бу йилги чемпионатда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Айни пайтда 37 очко билан турнир жадвалида ҳам пешқадам бўлиб турибди. Ўтказилган 13 учрашувнинг 12 тасида ғалаба фақат бир учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоамиз ҳозиргача рақиблари дарвозасини 84 марта ишғол қилишган ва ўз дарвозаларидан 4та тўп олиб чиқишган. Бу ҳозирча чемпионатдаги рекорд кўрсаткич бўлиб турибди. Чемпионат тўпурарлари рўйхатида ҳам икки футболчимиз етакчилик қилишмоқда, булар Нилуфар Қудратова (38та гол) ва Гулзода Амировалардир (23та гол).

Энди бугунги рақибимиз ҳақида қисқача. “Локомотив W” жамоаси ўтказилган 13 учрашувнинг учтасида ғалаба ва 10 учрашувда мағлуб бўлган. Бугунгача 9 очко жамғариб, турнир жадвалининг 11–поғонасини эгаллаб туришибди. Рақиблари дарвозасига 13та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 38та тўп олиб чиқишган.

Жамоамиз биринчи давранинг сўнгги 14-турида ҳам “Локомотив W” жамоаси билан сафарда куч синашиб, 9:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Барча футбол ишқибозларини бугунги учрашувга таклиф этиб қоламиз.