Август ойининг 9-кунидан аёллар ўртасидаги XXIV Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи давра учрашувларига старт берилади. Иккинчи давранинг илк  15-тур учрашувини “Севинч” ўз майдонида “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур учрашув 10 август жума куни  “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

Учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи кеча маълум бўлди. Унга кўра, учрашувни ФИФА рефериси Эдита Миробидова бошқаради. Қанотларда унга Кристина Середа ва Ғанишер Самандаровлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида ҳамшаҳаримиз Артём Калинин  ишлайди.

Учрашувдаги ҳакамлар ишини Иброҳим Шарипов назорат қилади.

Учрашув комиссари – Алишер Файзиев.

 

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 15-тур

“СЕВИНЧ” – “ЛОКОМОТИВ W

10.08.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Ғанишер Самандаров (Навоий)

Захира ҳаками: Артём Калинин (Қарши)

Назоратчи – Иброҳим Шарипов (Бухоро)

Комиссар – Алишер Файзиев.