Аёллар ўртасидаги XXIV Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари якунланига анча вақт бўлди.

Иккинчи давра учрашувлари эса 9 августдан бошланади.

Ўз тарихида ўн икки карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Қаршининг “Севинч” жамоаси бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасида қандай натижаларга эришди?

Жамоамизга оид статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

“Севинч” биринчи даврани 37 очко билан, 1-ўринда якунлаганидан хабардорсиз. Қуйида умумий маълумотларга эътибор беринг.

 

Жами ўйинлар: 13та

Ғалаба: 12та

Дуранг: 1та

Мағлубият: йўқ

Урилган голлар: 84та

Ўтказилган голлар: 4та

Сариқ карточкалар: 3та

Қизил карточкалар: йўқ

Жами қўлга киритилган очколар: 37та

 

Натижаларни уй-сафар кесимида таҳлил қиламиз.

 

Уй Кўрсаткичлар Сафар
7 Ўйинлар 6
6 Ғалаба 6
1 Дуранг 0
0 Мағлубият 0
41 Урилган голлар 43
0 Ўтказилган голлар 4
1 Сариқ карточкалар 2
0 Қизил карточкалар 0
19 Очколар 18

 

Бу ижобий натижаларимизда кимлар кўпроқ жонбозлик кўрсатди? Бу саволга қуйидаги маълумотлардан билиб олишингиз мумкин.

Энг кўп майдонга тушган футболчилар:

Мафтуна Шойимова – 13та ўйин – 1170 дақиқа

Нилуфар Қудратова – 13та ўйин – 1170 дақиқа

Танзиля Зарбиева – 13та ўйин – 1127 дақиқа

Лайло Шодиева – 12та ўйин – 1106 дақиқа

Малика Бурханова – 13та ўйин – 1074 дақиқа

 

“Севинч” биринчи давра якунига кўра, чемпионатда иштирок этаётган 14 жамоа орасида энг кўп – 84та гол киритган жамоа ва ўз дарвозасидан энг кам – 4та гол ўтказган жамоа бўлиб турибди. Жамоамиз футболчилари биринчи даврада 4та пенальти тепишган, буларнинг барчаси аниқ бажарилган. Футболчиларимиздан Нилуфар Қудратова ва Гулзода Амировалар бу йилги чемпионат тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб туришибди. Ҳозирча чемпионатдаги энг йирик ҳисоб (15:0) қайд этган жамоа ҳам – «Севинч» ҳисобланади.

 

Тўпурарларимиз:

Нилуфар Қудратова – 38(2)та

Гулзода Амирова – 23та

Шахноза Қурбанова – 7та

Малика Бурханова – 4та

Мафтуна Панжиева – 3(2)та

Лайло Шодиева – 3та

Мафтуна Шойимова – 2та

Танзиля Зарбиева – 2та

Севара Нормуродова – 1та

++++++++++++++++++++++++

Ш.Тожиддинова (Шўртан Lady) – 1та (автогол)

 

Ўтказиб юборилган голлар:

Лайло Тилавова – 1та

Мафтуна Жонимқулова – 1та

Ангелина Полюшкевич – 1та

Эслатиб ўтамиз, “Севинч” иккинчи давранинг илк учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив W”  жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 10 август куни бўлади.