Давралар оралиғидаги танаффус ниҳоясига етди. Жамоамиз дам олишдан қайтиб, бугун ўз қароргоҳида йиғилади ва машғлуотларга киришади.

Жамоамиз таркибида ҳозирча битта ўзгариш бор. Гулҳайё Маннабоева хорижда таълим олиши муносабати билан жамоамизни тарк этди. Таркибимизда бошқа ўзгаришлар ҳозирча йўқ.

“Севинч” иккинчи давра 15-тур учрашувини 5 август якшанба куни ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасига қарши ўтказади.

Тайёргарлик машғулотлари клуб қароргоҳи – “Геолог” МССМда бўлиб ўтади.