Мамлакатимизнинг U-16 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик юзасидан, 11-15 июл кунлари Тошкентда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказишади.

Ушбу терма жамоага “Севинч” клубимиздан уч нафар футболчи қизимиз таклиф этилди. Булар дарвозабон – Ангелина Полюшкевич, ҳимоячилар – Ўғилой Сайдуллаева ва  Рушана Тошпўлатовалардир. Ушбу футболчи қизларимиз клубимиз қошида ташкил этилган тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари саналишади.

Ушбу ёшдаги терма жамоамиз шунингдек 16-23 июл кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказиладиган “Умид Кубоги” халқаро турнирида ҳам иштирок этишади.

Терма жамоамизга ва футболчи қизларимизга омад тилаб қоламиз.