VIII Ўзбекистон Биринчилигининг 2-тур учрашувлари ҳам бугун якунига етди.

Ўзингизга маълум, ушбу мусобақада “Севинч-2” жамоамиз ҳам мунтазам иштирок этиб келади. Бу лигада иштирок этган футболчи қизларимиз келгусида жамоамизнинг асосий таркибида фаолиятини давом эттиришади. Яъни, “Севинч-2”да тўп тепган футболчиларимиз асосий жамоамизнинг ўринбосарлари ҳисобланишади.

Гулнора Тўраева қўл остидаги “Севинч-2“ жамоамиз бу йилги биринчиликда муваффақиятли иштирок этишмоқда. Шу кунгача ўтказилган 9 учрашувнинг фақат биттасида мағлуб бўлишди. Қолган барча учрашувларда зафар қучишди. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасига 29та тўп киритишиб, ўз дарвозасидан фақат 3та тўп олиб чиқишган. Тўпурарлар рўйхатида ҳам айнан “Севинч-2” жамоамиз футболчилари карвонбошилик қилишмоқда. Масалан, тўпураримиз Дурдона Алиева – 8та, Лайло Тошева – 5та, Ситора Пирназарова – 2та тўп киритган. Жамоамиз 24 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

VIII Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур учрашувлари 10-13 август кунлари бўлиб ўтади.

Иккинчи турдан турнир жадвалидаги ҳолат

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
198012932624
297021861221
39306819-119
49009532-270