Бугун футбол бўйича аёллар жамоалари ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги баҳсларининг XVII мавсумига қуръа ташланди.

Қуръа ташлаш маросими ЎФА мажлислар залида бўлиб ўтди ва унда иштирокчи клублар бош мураббийлари қатнашишди. Бу йилги мамлакат кубогида жами 16 та жамоа иштирок этадиган бўлди. Иштирокчиларнинг 2 таси Биринчи лига вакиллари саналади.

Қуръа натижаларига кўра нимчорак финалда қуйидаги жуфтликлар ўзаро баҳс олиб боришадиган бўлди:

1/8 финал. Дастлабки учрашувлар (14 сентябрь)

«Андижанка» – «Навбахор»
«Нефтчи» – «Қўқон-1912»
«Севинч» – «Қизилқум Гули»
«Динамо » – “ТерДУ Сурхон»
«Пахтакор» – «Локомотив»
«Сўғдиёна» – «Бухоро»
“Шўртан” – АГМК
«Бунёдкор» – «Металлург»

Жавоб учрашувлари 17 сентябрь куни бўлиб ўтади. Сўнгра 20 сентябрда 1/4 финалга қуръа ташланади.

Таъкидлаш жоизки, финал ўйини 31 октябрь санасида ўтказилади.

 

Манба: the-uff.com