Бугун “Севинч” ўз майдонида 5-турнинг қолдирилган учрашувини Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг фаол бошлаган жамоамиз, меҳмонларнинг яхшигина қаршилигига учрашди. “Шўртан Lady” жамоаси ҳимояда 22 дақиқа бехато ҳаракат қилди. Аммо 22-дақиқада катта босимда қолган ғузорлик футболчи қизлар хатога йўл қўйишди. Ҳимоячи Шохида Тожиддинова тўпни майдон ташқарига чиқариб юбораман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Учрашувдаги иккинчи гол 43-дақиқада Лайло Шодиева томонидан киритилди. Лайло Шодиева бугун жамоамизнинг мавсумдаги 80-голига муаллифлик қилди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим голларга бой бўлди. Футболчиларимиз кўплаб вазиятларга эга бўлишсада уларнинг тўрттасини голга айлантира олишди. Иккинчи бўлимдаги жамоамиз голларини Нилуфар Қудратова (2), Гулзода Амирова ва Малика Бурхановалар киритишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Шўртан Lady” жамоаси бугунги учрашувга кўплаб йўқотишлар билан ташриф буюрди. Жамоанинг икки футболчиси дисквалификация туфайли жамоасига ёрдам бера олишмади. Бундан ташқари, жамоанинг бир неча етакчи футболчилари ҳам бугун майдонга тушишмади.

Шундай қилиб, “Севинч” бу йилги чемпионатнинг биринчи даврадаги сўнгги учрашувини ўтказди ва ғалаба қозонди. Жамоамиз энди 15 кунлик  танаффусга чиқди.

Иккинчи давранинг 15-тур учрашуви 5 август куни бўлиб ўтади ва “Локомотив W” жамоаси Қаршида меҳмон бўлади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 5-тур

“СЕВИНЧ” – “ШЎРТАН LADY” 6:0 (2:0). 211 томошабин

18.06.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

 

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Хайринисо Эркинова (Тошкент)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Қашқадарё вил.)

Комиссар: Алишер Файзиев

 

Голлар: Лайло Шодиева, 43’-2:0, Нилуфар Қудратова, 48’-3:0, 52’-4:0, Гулзода Амирова, 55’-5:0, Малика Бурханова, 62’-6:0 – Шохида Тожиддинова (автогол), 22’-1:0.

 

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова (16.Мафтуна Жонимқулова, 53),  7.Олия Ахмедова (с) (18.Шахноза Шакирова, 86), 8.Лайло Шодиева, 9.Мафтуна Шойимова, 10.Гулҳаё Маннабоева (13.Лайло Тошева, 49), 14.Гулзода Амирова, 15.Шахноза Қурбонова 17.Танзиля Зарбиева,  27.Шодия Тошева (19.Сўғдиёна Алламуродова, 59), 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.

Захира: 6.Феруза Бобохўжаева, 20.Севара Нормуродова.

 

“Шўртан Lady”: 1.Зарина Саидова (22.Сарвиноз Эргашева, 59), 4.Мухлиса Мирзаёрова, 5.Бахтишод Тўхтаева (18.Динара Мелиева, 81), 7.Улдона Тўхтаева, 8.Шахзода Жамолова, 9.Ильвина Аблякимова, 11.Фазилат Бахромова (с), 15.Сайёра Нурматова, 17.Сарвиноз Назарова (16.Гулзода Саидова, 55) , 19.Шохида Тожиддинова (3.Шахзода Фозилова, 88), 21.Хусния Гончиева (14.Динара Садақулова, 86).

Захира: 38.Наргиза Махмудова.