Бугун “Севинч” XXIV Ўзбекистон чемпионатининг қолдирилган 5-тур учрашувини ўз майдонида Ғузорнинг  “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув воҳа дербиси мақомига эга.

Баҳс “Геолог” стадионида соат 17:30да бошланади.

XXIV Ўзбекистон чемпионати, 5-тур

“СЕВИНЧ” – “ШЎРТАН LADY

18.06.2018. “Геолог” стадиони. 17:30да

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Хайринисо Эркинова (Тошкент)

Захира ҳаками: Зуфар Элибоев (Қарши)

Назоратчи: Шамил Жумаев (Қашқадарё вил.)

Комиссар: Алишер Файзиев

 

“Севинч” бугун жорий чемпионатнинг биринчи даврасига якун ясайди. Жамоамиз шу пайтгача ўтказилган 12 учрашувнинг 11тасида ғалаба қозонди, бир учрашувда эса муроса кўчасини танлади. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасига рекорд даражада, 78та гол уришган. Ўз дарвозасидан эса 4та тўп олиб чиқди. Тўплаган очколари сони 34тага тенг, чемпионат жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Бу йилги чемпионатда футболчиларимиздан Нилуфар Қудратова ва Гулзода Амировалар тўпурарлар рўйхатида карвонбошилик қилишмоқда.

Рақибимиз “Шўртан Lady” жамоаси ҳам бу йилги чемпиоантда 12та учрашув ўтказди. Ғузорликлар бу учрашувларнинг 10тасида ғалаба ва 2 учрашувда мағлубиятга учрашган. Рақиблари дарвозасига 45марта тўп киритишиб, ўз дарвозасидан 11марта тўп олиб чиқишган. 30 очко билан учинчи ўринни банд этиб туришибди.

Қуйида XXIV Ўзбекистон чемпионатининг бугунги кунга қадар турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

КлубЎЮДМК.Г.Ў.Г.Т-ФО
11312108448037
21312016265636
31310126585731
413100345172830
51390444152927
61380533221124
7136161626-1019
8136071935-1618
913409957-4812
10133281240-2811
111330101533-189
121330101338-259
13131111762-554
14131012869-613

Эртага жорий чемпионатнинг биринчи даврасига якун ясалади. Қолдирилган 6-турнинг икки учрашуви бўлиб ўтади.

“Қизилқум Gul”» – “Бунёдкор W”

“Бухоро W” – “Металлург W”

Қуйида бу йилги чемпионатнинг тўпурарлар олтилиги билан танишинг.

Нилуфар Қудратова (Севинч) – 36(2)

Гулзода Амирова (Севинч) – 22

Дилдора Нозимова (Металлург W) – 20

Комила Зарипова (АГМК W) – 19(3)

Тожинисо Рашидова (Бунёдкор W) – 14(1)

Зебо Жўраева (Шўртан Lady) – 12(1)

Изоҳ: қавс ичида жумладан пенальтилардан киритилган голлар сони кўрсатилган