«Севинч» футбол клуби Ийд Рамазон ҳайит байрами билан барча юртдошларимизни самимий табриклайди!

Бугунги фаровон, файзли, баракали кунларда Ватанимизнинг юксалиши йўлида меҳнат қилаётган юртдошларимизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Муқаддас юртимизнинг тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги абадий бўлсин! Барчага сиҳат-саломатлик, зафар, бахт ва омад ёр бўлишига тилакдошмиз.

Ийд Рамазон – улуғ айём яна бир бор муборак бўлсин!

 

“Севинч” ПФК жамоаси